ЕР ОСТИ МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ҚУВУРЛАРИНИНГ ПОРТЛАШЛАР СЕЙСМИК МАЙДОНИДАГИ ТЕБРАНИШЛАРИ ТАҲЛИЛИГА ОИД
Keywords:
ер ости муҳандислик коммуникациялари, сейсмик-портлаш таъсири, грунт, тебраниш, сейсмик тўлқин, энергия, цилиндрик қобиқ, силжиш, кучланиш, портлашнинг сейсмик таъсир коэффициенти.Abstract
Мазкур тадқиқот ер ости муҳандислик коммуникациялари қувурларининг сейсмик-портлаш таъсири остида грунт муҳити билан ўзаро динамик таъсирлашувини ўрганишга бағишланган. Тадқиқотларда турли қувватдаги махсус ташкил этилган портлашлардан фойдаланган ҳолда, ер остида жойлашган юпқа деворли цилиндрик қобиқларнинг очиқ ва ёпиқ профилли фрагментлари асосида кенг кўламли натуравий тажрибалари ўтказилди. Сейсмик-портлаш тўлқинларининг грунт муҳитида тарқалиш қонуниятлари, тебраниш энергиясининг масофа бўйича сўниши, портлашнинг сейсмик таъсир коэффициенти ҳамда «иншоот–грунт» тизимининг кинематик ва динамик параметрлари аниқланди. Тажриба натижалари асосида ер ости цилиндрик иншоотларида ҳосил бўладиган силжишлар ва кучланишларни баҳолаш учун эмпирик боғланишлар олинди. Олинган натижалар сейсмик-портлаш таъсирида ер ости муҳандислик коммуникацияларининг кучланганлик-деформация ҳолатини баҳолаш ва уларнинг динамик хулқини прогноз қилиш имконини беради.